11 October 2006
03:00 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Кураш қурбонсиз бўлмайди, аммо Баҳром қурбон эмас 17:30 - Бишкекдаги митинг ўзбек мухолифатчисининг кўзи билан - Граждане Узбекистана избили прутами посетителей московского кафе

23:30 - Абдураҳим Пўлат: Кураш қурбонсиз бўлмайди, аммо Баҳром қурбон эмас
“Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили Бахром Ҳамроевни кўпчилик таниса керак. Россиядаги демократик доиралар уни нафақат журналнинг, балки “Бирлик”нинг у ердаги вакили сифатида ҳам кўришади. Норасмий доираларда масаланинг расмий тарафи, яъни Бахром Россия фуқароси сифатида Ўзбекистондаги партиянинг вакили бўлолмаслигига кўз юмилади. Бу табиий нарса. Аммо, масала расмий савияга келиши биланоқ, бундай нарсалар асосий нуқтага айланади. Яқинда Баҳром “Бирлик” Партиясидаги аъзолигини тўхтатиши ҳақида гап-сўзлар ўртага чиққач, биз дарҳол масалага расмий ёндошиб, бу каби спекуляцияларни тўхтатишга эришгандик.
Шу кунларда туркманларнинг қандайдир бир сайтида яна Баҳромнинг номи аралашган баёнотлар чиққани маълум бўлди. Менга мурожаат қилган бир қатор сафдошларимиз, Бахром диний партия ва ҳаракатлар билан бирлашиш ғоясини анчадан бери олға суришга интилаётганини айтиб, “Ҳизб-ут-Таҳрир”чилар билан ўралашиб қолгани сабабли, у билан алоқаларни тезда узишни истадилар. Мен бу масалада бироз бошқача фикрдаман.
Бахром узоқ замондан бери сафдошимиз. Тўғри, бу курашда ҳар доим қурбонлар бўлган. Шовруқ Рўзимуродов каби дўстларимизнинг ваҳшийларча ўлдирилиши, бир қатор сафдошларимизнинг Каримов томонига ўтиб кетиши ва бошқалар. Бахром диний фанатиклар тарафдори бўлиб қолса, бу ҳам биз учун йўқотиш, аммо, ҳар бир дўстимизнинг тақдири учун охиригача курашишимиз керак, биз уни дарҳол қурбонлар рўйхатига қўшмаймиз.
Шу мақсадда, мен бугун Бахром билан телефонда гаплашдим. Унинг “курашни Ўзбекистон ичидан қўшни давлатларга ўтказиш” хусусидаги таклифи ўта мантиқсиз эканлиги, диний партия ва ҳаракаталр билан бирлашиш таклифи эса, ҳозир “Ҳизб-ут-Таҳрир”дан бошқа уюшган диний гуруҳнинг ўзи йўқ бўлганлиги сабабли, бундан ҳам ўта мантиқсиз эканлигини билдириб, бу масалаларда ундан изоҳ талаб қилдим. “Бирлик” демократик партия сифатида сайловлар йўли билангина ҳокимиятга келишни ўйлар экан, Бахром бунга альтернатив қандай йўл кўраётганини сўрадим. Маълум бўлишича, Бахром бундай гапларни гапирмаган, туркман журналисти унинг фикрларини хато тарқатган.
Шундай бўлса ҳам, мен Бахромдан унинг ўзи қайси диний партия ва ҳаракатлар билан бирлашишни ўйлаётгани ва Ўзбекистондаги бир демократик партиянинг келажакдаги йўли қандай бўлиши кераклиги хусусида фикрларини сўрадим. У бу каби саволларга ҳозир жавоб беришга тайёр эмас эканлиги айтганидан кейин, шундай келишдик. Табиий эркакчасига келишдик. У бир муддат ичида бу масалалардаги фикрларини мақола сифатида “Ҳаракат” журнали учун тайёрлайди. Агар у шу каби сиёсий мақолалари билан етуклигини кўрсатолса, биз уни “Ҳаракат” журналининг Таҳририятига киритиш учун иш бошлаймиз. Акс ҳолда, у авваллари каби, сафдошимиз сифатида, журнални Москва орқали транспартирвка қилиш бўйича Россиядаги вакилимиз бўлиб қолаверади.
Шу билан бир қаторда, вақти келганидан фойдаланиб, “Ҳизб-ут-Таҳрир” хусусида гаплашдик. Мен 5 йил Туркияда яшаб, бу партия тарафдоралри билан жуда кўп гаплашганим ва бахслашганим туфайли, бу йўналишда тажрибали эканлигимни алоҳида таъкидламоқчиман.
Англияда партия эмас, оддий бир NGO, яъни ноҳукумат ташкилот сифатида рўйхатга олинган “Ҳизб-ут-Таҳрир”нинг ҳалифат қуриш ғояси утопик бўлгани учун, уни тортишиб ўтириш ҳам бефойда. Бу ташкилотнинг исломий давлат қуриш ғояси эса, унинг асосчилари замонавий давлатчиликнинг асосларидан жуда узоқда эканлигини кўрсатади, халос.
Давлат нима ўзи? Давлат, энг содда шаклда гаплашадиган бўлсак, бу ҳудуд (территория), унда яшаётган аҳоли (нуфус) ва давлат системасидан (жамиятни бошқариш воситаларидан) иборатдир. Давлат системасини, яъни бошқариш воситаларини диний қилишга интилиш, транспорт аоситаси бўлмиш автомобилларни ёки алоқа воситаси бўлмиш телефонларни динийлаштирамиз дейиш каби ножиддий нарсадир.
Аммо, шу ножиддий ишга жиддий шкалда белини боғлаганлар етарлича бор. Аслида, бундай ножиддийлик элементлари фақат мусулмонларга хос эмас. Бор йўғи бундан бир неча юз йил аввал насроний инквизиторлар “ер ўз ўқи атрофида айланади” деган одамларни оловда ёқишгача боришган, чунки ернинг ўз ўқи атрофида айланишини тан олишмаган. Ҳизбутаҳрирчилар ернинг ўз ўқи атрофида айланишини тан олишса керакк-ку, давлат диний бўлолмаслигини тушунишмаяпти.
Насронийлар ўз тарихларининг бу ножиддий, аммо фожеали саҳифасидан ўтиб олганлари каби, биз мусулмонлар ҳам бу фожеали кунлардан ўтиб оламиз, давлат диний бўлолмаслигини ҳамма тушуниб етадиган кун ҳам келади. Минг афсуски, қурбонлар бўлади. Аммо, ўйлайманки, Бахром у қаторга кирмайди, биз билан қолади.
17:30 - Бишкекдаги митинг ўзбек мухолифатчисининг кўзи билан
Бугун, эрталаб соат ат 11-12 лар атрофида бир дўстим билан Бишкек марказидаги Қирғизистон президентнинг "Ок уйи" биноси олдидан, тасодифан, маршрут таксида ўтиб кетаётган эдик, - дейди сиёсий қочқин мақоми олиш мақсадида вақтинча Бишкекда яшаётган ўзбек мухолифатчиси. - Бино олдида кўп одам тўпланиб турганлигини кўриб, биз таксидан тушиб қолдик. Ўзимизнинг Ватанда бу каби манзараларни анчадан буён кўрмаганимиз ва бизлар учун бу манзара анчайин "нотаниш" бўлганлиги боис, аввалига, митингчилар ичига киришга журъат ҳам қила олмадик. Биз Бишкекка яқинда келганимиз сабабли Ватандаги қўрқувлар ҳануз вужудимизни тарк этгани йўқ шекилли...
Аввалига, митингни бир чеккада кузатиб турдик, кейин икки репартёр қиз бир кишидан интервью ола бошлашди, улар митинг бўлаётган жойдан 10-12 метр ташқарида эдилар. Бизлар кузатиб турдик. Мухбирлар суҳбатни диктафонга ёзиб олишмоқда. Интервью тугагач, мен ўша руссийзабон журналист қизларга мурожаат қилиб, бу митингни мақсади нима эканлигини сўрадим. Жавобдан маълум бўлдики, йиғилганлар "Пирамида" телеканалининг ёпилишига қарши норозилик билдиришаётган экан.
Кейин журналистлар, касблари шу-да, бизни сўроққа тутиб кетишди. Аввалига, тўғриси, интервью беришга қўрқдик, кейин, улар "қўрқаяпсизми?" дейишди. Бироз хижолат бўлиб мардлигим тутиб кетди ва ўзимни таништирмасдан (ҳар ҳолда қўрқув бор-да) қисқа интервью бердик. Улар овозимни диктафон тасмасига ёзиб олдилар.
Бу қизлар "Комсомольская правда" газетасининг маҳаллий мухбирлари экан. Хуллас, интервьюим маъноси қуйидагича бўлди: “Мен Ўзбекистон фуқароси ва ҳуқуқ ҳимоячисиман. Бу митингни кўриб ҳавасим келди, чунки бу демократиянинг элементидир. Демак, Қирғизистонда демократия ҳукм сурмоқда. Тўғри, ҳали муаммолар кўп, аммо секин-асталик билан ҳаммаси ўз жойига тушади. Энг асосийси, сўз эркинлиги мавжудлиги, ҳамда бугунги кунда Марказий Осиёда Қирғизистон демократик давлат сифатида тан олинаётгани. Биз ўзбеклар учун бундай намойишлар эртак, афсона. Биз Қирғизистонликларга ҳавас қиламиз. Қирғиз халқининг демократия йўлида эришаётган ютуқлари, қайсидир маънода, Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб умид қиламиз”. Журналистларнинг яна бир қатор саволларига ҳам жавоб бердим.
Энди митингни ўзига қайтсак. У - "Оқ ўй"нинг қаршисида, тахминан 100-120 одам тўпланган. ОАВ ходимлари микрафон ва видеокамералари билан у ёқдан бу ёққа чопиб юришибди. Яъни, улар ўз ишларини қилишмоқда. На митингчиларга на журналистларга қарши, бизда бўладиган каби, ҳеч қандай тазйиқ йўқ. Намойишчилар сукут ичида плакатлар кўтариб туришибди. Олдинги қаторда кимдир катта қизил байроқ кўтариб олган. Унга оқ харфлар билан "Ата мекен" сўзлари ёзилган. Шу номли партиянинг вакили бўлса керак. Тўпланганларнинг кўпчилиги қизил рангли "кепка" кийиб олишган. Уларга "Пирамида" ТРК деб ёзилган. Баъзи ёшларнинг эгнида оқ рангли футболка бор. Уларнинг орқасида ҳам ўша сўзлар - "Пирамида" ТРК.
Митингчиларнинг талаби "Пирамида" каналига бўлаётган тазйиқларни тўхтатиш. Улар мамлакат Бош вазири Феликс Куловни ўз олдиларига чиқишини ҳам талаб қилдилар. Аммо, митинг соат 13 ларга келиб “совиб” қолабошлади, ҳеч ким уларнинг олдига чиқмади. Биз бемалол одамлар орасида айланиб юрдик, одамларга савол бериб, жавобларини ёзиб олишга ҳам бошладик. Ҳамма эркин жавоб берди, биронтаси "Сен кимсан?" ҳам демади.
Милиция воқеаларни четда кузатиб турарди. Йўл хизмат ходимлари ҳам транспорт қатновини бошқариб турибдилар, лекин ҳаракат тўхтатилмади. Атрофда "ҳаёт" қандай бўлса, шундай давом этаверди. Бир оғиз сўз билан айтганда, Қирғизистонликлар бундай манзараларга кўникиб бўлишган, ҳеч ким учун, биз каби "ёввойилар" дан ташқари, бу каби ҳолатлар таажжубли эмас.
Тўсатдан мухбирлар гувуллаб бир тарафга чопдилар, қарасак, бир киши интерью бермоқда. Бизлар ҳам ўша ёққа чопдик. Теле, радио, газета мухбирлари ва оддий одамлар бу кишини ўраб олишган. Бу Қирғизистоннинг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбай Ахунов экан. У қуйидагиларни гапирди (рус тилида): “Ҳа, Қирғизистонда сўз эркинлиги мавжуд, мана бугунги намойиш ҳам сўз эркинлиги ва демократиянинг нишоналаридан биридир”.
Баъзи одамлар унга ўз дардларини айтишга бошладилар. Кўриб турибмиз, Қирғизистонда ҳамма муаммолар битгани йўқ, аммо, уларни нормаль йўллар билан ёчиш йўлига ўтилган. Савол-жавоб қирғиз тилига ўтганлиги учун ҳамма нарсани яхши тушундим дея олмайман, аммо, гап ер ислоҳоти ҳақида борарди.
Кейин билсак, сал нарироқда яна бир гуруҳ одам митинг қилмоқда Уларнинг кўлидаги "Элга жер керак" сўзларидан уларнинг мақсади дарров аниқлашди.
Хуллас, шунақа гаплар, дейди ўзбек демократи. Биз бу кунларга етиб келишимиз рўёга ўхшаб қолмоқда. Лекин, нима бўлса ҳам курашимизни давом эттиришимиз керак.
Граждане Узбекистана избили прутами посетителей московского кафе
Двое жителей Узбекистана задержаны в Москве за дебош, устроенный в помещении кафе "Эльбрус", сообщил в среду источник в ГУВД столицы.
Источник рассказал, что в минувший вторник ночью милиционерами в помещении кафе "Эльбрус" на Дубнинской улице (Северный округ) задержаны Илхамбек Шергозиев, 1970 года рождения, и Гамбаджон Ахмедов, 1976 года рождения, оба приезжие из Наманганской области Узбекистана, в Москве проживали на стройке на Алтуфьевском шоссе. "Из хулиганских побуждений они металлическими прутами и бейсбольной битой нанесли телесные повреждения посетителям и причинили ущерб кафе на сумму более 45 тыс. рублей", – сообщил источник. Он добавил, что с места происшествия изъяты бейсбольная бита и два металлических прута. //Интерфакс