10 October 2006
03:00 -
23:30 - Тожикистон диктатори яна от сурмоқчи, ўзимизники-чи? - Қобил Обидов қамоқда эмас 9:00 - Абдураҳим Пўлат Флоридада

23:30 - Тожикистон диктатори яна от сурмоқчи, ўзимизники-чи?
Кеча, 9 октябрда Тожикистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси амалдаги Президент Имомали Раҳмоновнинг номзодини рўйхатга олди. Бу суюнчинамо хабарни Ўзбекистонда ҳам таркатган хабар агентлигикларига кўра, кеча тушдан сўнг мамлакатнинг сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси Раҳмоновни президент номзоди сифатида рўйхатдан ўтказган. Маълум бўлишича, Халқ демократик партияси номзоди Раҳмоновдан ташқари Коммунистик партия ва Иқтисодий ислоҳотлар партияларининг номзодлари ҳам рўйхатга олинган. Мустақил кузатувчиларнинг фикрича, мазкур номзодлар қўғирчоқ бўлиб, сайлов-сайлов ўйинини ўйнаб берадилар.
Тошкентдаги айрим доираларда ҳам айнан бугун Ўзбекистон Президентлигига сайлов кампаниясининг эълон килиниши мумкинлиги, бу борада Каримов билан Ўзбекистон Либерал-демокартик партиясининг номзоди рўйхатга олиниши борасида узунқулоқ гаплар юрганди. Бу гапларни кўтариб юрганлар сайлов кампаниясининг ими-жимида эълон қилинишига урғу беришаётганди. Кўриб турганимиздек, Ўзбекистонда ўтказилажак сайлов бу йилдан кечикди. Тасдиқланмаган хабарга кўра, Марказий Сайлов Комиссияси сайлов кунини Конституцияга кўра 2007 йилнинг 23 декабри деб эълон қилиш устида иш олиб бормоқда экан.
Қобил Обидов қамоқда эмас
Айрим оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоятининг собиқ хокими, Ўзбекистон Кақрамони Қобил Обидовнинг 2005 йил 13 май воқеаларининг ташкилотчиларидан бири сифатида қамалгани ҳақида тарқатилган маълумотлар тасдиқланмаяпти. Қобил Обидовнинг ўғли, ҳозирда Андижон вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Улуғбекнинг яқин дўсти Мирасрор Оқиловни мухбиримизга билдиришча, собиқ ҳокимни ўтган ҳафтада Андижонда кўришган.
Шунингдек, собиқ ҳокимнинг Андижон вилояти прокуратурасига Фарғона вилояти собиқ прокурори Умматали Шамсиевнинг ўғли томонидан ўлдирилган ҳокимият котибаси жиноят иши юзасидан сўроқ бергани ҳақида маълумотлар бор. Қолаверса, Обидов моҳиятан ҳукуматга қарши қўзголон шаклидаги Андижон исёнини қўллаш даражасидаги мард одам эмас.
9:00 - Абдураҳим Пўлат Флоридада
Абдураҳим Пўлат 1 йилчa аввал тузилган "Бирлик" Партиясининг норасмий маҳаллий ташкилоти аъзолари билан учрашиш мақсадида АКШнинг Флорида штатига келди. Кеча бу ерга келган "Бирлик" лидери бугун бир "Бирлик" фаолига сиёсий қочқин мақоми бериш билан боғлиқ бўлган суд мажлисида ҳам қатнашади.