29 March 2011
03:10 - Диний китоблар сотувчи дўконлар бекилмоқла
“Озодлик” радиоси тарқатган маълумотда айтилишича, Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган “Китоблар дунёси” савдо мажмуасидаги диний адабиётлар сотувчи 20 га яқин расталар бекитилди. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати, Ички Ишлар Вазирлиги, Солиқ Қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси аскарларидан иборат тифтишчилар бу ерга қадам босишганидан сўнг дўкон эшигига қулф урилган.

“Ҳаракат” мухбирларига кўра, мазкур ҳодиса унинг рўпарасидаги Turkuaz емакхонасининг касофати билан боғлиқ. Мазкур овқатланиш тармоқлари бир неча кун аввал ёпилган, муассасадан бир қанча нурчилик фаолиятига дахлдор адабиётлар топилганди. Афтидан, “Китоблар дунёси”нинг ҳам мазкур ширкат билан алоқадорлик жойи бўлган.