29 March 2011
02:24 - Тошкентда хусусий гаражлар бузиб ташланмоқда
Пойтахтда кеча бошланган вайронгарчиликлар одамларда жиддий норозилик уйғотмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, шаҳар ҳудудида жойлашган барча хусусий гаражлар бузиб ташланяпти. Товон пули ёки машина қўйиш учун бошқа жой берилмасдан амалга оширилаётган мазкур ҳаракатни тушуниш қийин. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутасаддилари ҳам ҳолатни изоҳлаб бера олишмаяпти. Уларнинг айтишича, эндиликда пуллик авто турар жойлар ташкил этилади.

Одамларнинг айтишича, мазкур вайронгарчиликлар келгуси йили аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қуриладиган стадионларга металл зарурлиги учун амалга оширилмоқда. Ҳатто айрим кишилар чиқитга чиқаётган бир неча минглаб тонна металлдан ҳукумат қуроллар ясайди, агар араб исёнлари сингари ҳодиса юз берса ҳимояланади, деган кулгили фикрдалар.