25 March 2011
07:31 - Ўзбекистонда автоуловларни газлаштириш жадаллашади
“Ўзбекнефтгаз” ширкати тарқатган маълумотга кўра, Навоий вилоятида Корея Республикаси билан ҳамокрликда автоуловларга газ ускуналари ўрнатиш бўйича янги завод қуриш борасида битимга келишилган. Мазкур лойиҳа қиймати 42,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унда “Ўзбекнефтгаз”нинг улуши 50 фоизга тенг. Мазкур лойиҳа 2014 йилга қадар амалга оширилади ва автоуловларга газ баллонлари ўрнатадиган завод бунёга келади.

Нисбатан арзон ёқилғи турига ўтаётган ўзбек автоулов эгалари ҳозирда 100 л. куб ҳажмдаги метан баллонини ўртача 2 миллион сўмга (800 АҚШ доллари), шу ҳажмдаги порпан баллонини 600-700 минг сўмга (250 АҚШ доллари) ўрната олиши мумкин. Шунда автоулов бензинга қараганда қарийб 4 баравар арзонга ҳаракатланади. Ҳозирда Ўзбекистонда автоуловларнинг 8 фоизи бундай тежамкор, аёни пайтда хавфлилик даражаси юқори бўлган ёқилғи турига ўтган.