02 October 2006
03:00 -
22:00 - Боқиев Тошкентга келади - Ёдгор Турлибековнинг аҳволи ҳақида ҳамон маълумот йўқ

22:00 - Боқиев Тошкентга келади
Эртага, 3 октябрда Қирғизистон Президенти Қурманбек Боқиевнинг мамлакатимизга икки кунлик расмий сафари бошланади. Расмий идораларнинг матбуот жарчилари мазкур давлат ташрифининг иккала мамлакат сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларидаги хамкорлигини мустаҳкамлашга пойдевор бўлишини урғулаяпти. Бироқ мазкур давлат ташрифидан сўнг ўзаро аксилтеррор ҳамкорлик баҳонасида асосан дин ва виждон эркинлиги, сиёсий таъқиблар туфайли қўшни мамлакатдан паноҳ топган юртдошларимизнинг тақдири хавф остида қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Айни пайтда Қирғизистон пойтахтида ўнлаб сиёсий эътиқодлари учун таъқиб қилинган юртдошларимиз, мамлакатнинг турли шаҳар ва қишлоқларида Ўзбекистоннинг конституциявий режимига тажовуз қилинганликда айбланаётган диндорлар қочқинда юрибдилар. Ўзбекистон Президенти девонига яқин манбалардан олинган хабарга кўра, Боқиевнинг ташрифи чоғида ҳукуматлараро битимлар ҳам имзоланиб, ўзаро кучишлатар тизимнинг ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Ўзаро борди-келдиларда виза тартибининг бекор қилиниши эса Ўзбекистон махфий хизматларининг қочқиндаги исталган шахсни ўғирлаб келишига имкон яратади.
Ёдгор Турлибековнинг аҳволи ҳақида ҳамон маълумот йўқ
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ички ишлар идораларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Х. Набиев номидан мактуб келди.Жамиятнинг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ёдгор Турлибеков тақдирига оид хатига жавоб тарзида ёзилгвн бу мактубда, Ёдгор аканинг аҳволи, тергов натижалари хусусида деярли маълумот йўқ. Мактуб мазмунидан тиниқланишича, гўё мазкур тергов ҳаракатлари, жиноят иши юзасидан Қашкадарё вилояти прокуратурасига топшириқ берилибди.
Телефон орқали Ёдгор аканинг ўғли Исроил билан боғланган мухбиримиз ҳам тергов ҳаракатлари, ҳуқуқ ҳимоячисининг аҳволига ишонарли даражада аниқлиқ кирита олмади. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг матбуот билан ишлаш бўйича масъул ходими эса тергов тугашини кутишни маслахат берди. "Бирлик" Партиясининг шу вилоят кенгаши раҳбари Дайнов Ташанов ва "Эзгулик" жамияти махаллий раҳбари Зулфиқор Мирзолар ҳуқуқ ҳимоячисининг оиласидан хабар олиб туришганини, бирор маълумот қўлга киритиш имкони бўлиши билан бизга етказажакларини маълум қилишди.