19 March 2011
06:10 -
Нурсултон Назарбойга кўра, мустақилликнинг 12 йилида Қозоғистон иқтисоди 12 баравар ошди. Ўзбекистонда аҳвол хароб
Расман эълон қилинмаган сайловолди кампанияси доирасида кеча Оқтепа вилоятига келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ўша ерда сўзлаган нутқларидан бирида, Казинформ агентлигининг билдиришича, шундай дебди: “Биз мамлакатни саноатлаштириш дастуримизни амалга оширмоқдамиз, янги завод ва фабрикaлар қурмоқдамиз. 12 йил ичида иқтисодимиз 12 баравар юксалди. Дунёда ҳач бир давлат мустақиллигининг биринчи 20 йилида бундай натжаларга эришган эмас.”
Қозоғистон президентининг сўзлари мутлақо тўғри. Мисол учун, ўзини иқтисодчи эканлигини ҳар қадамда урғулайдиган Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистоннинг иқтисоди фақат чўкиб бормоқда, ўзбек миллатининг катта бир қисми қозоқларнинг қўлида мардикорлик қилмоқда, дейди мухбиримиз. Тўғри, қозоқларнинг катта нефть заҳиралари бор, бизда йўқ. Аммо, бу нарса олдиндан маълум эди. Давлат раҳбари биринчи навбатда сиёсатчи бўлиши ва бундай нарсаларни ҳисобга олиб мамлакатни бошқариши лозим. Минг афсуски, Ўзбекистон президентида бундай қобилият йўқ.