18 March 2011
04:36 -
15 нафар cинфдош диний радикал оқимга мансубликда айбланмоқда
Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ҳусайн Шамс номли 4-ўрта умумтаълим мактабини 2002 йили битирган 15 нафар бўз йигит Ички ишлар вазирлиги томонидан шу йилнинг 1 мартида ҳибсга олинган ва улар диний радикал оқимга мансубликда айбланмоқда. Ҳисбда тутиб турилган йигитлар ҳақидаги хабарни эса хорижга қочишга улгурган синфдошлардан бири етказибди, деб ёзди Озодлик радиосининг ўзбекча программаси сайти.
Нуриддин исмли бу сабоқдошнинг ўзи 2009 йилнинг 29 августида содир этилган Кўкча портлашларидан сўнг мамлакатдан қочишга улгурган. Учтепанинг Нишабариқ маҳалласидаги бу йигитларинг озод қилиниши эҳтимоли ҳам бор экан. Ҳар ҳолда, уларнинг ота-оналари шунга умид қилишмоқда.