27 September 2006
03:00 -
23:00 - Режим яна бир ҳуқуқ ҳимоячисини жазоламоқчи (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 49, 27 сентябрь 2006 йил)
23:00 - Режим яна бир ҳуқуқ ҳимоячисини жазоламоқчи (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 49, 27 сентябрь 2006 йил)

Биз олдинги хабарларимизда «Эзгулик» жамияти» Наманган вилоят Поп тумани бўлими раиси Араббой Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228 моддасининг 1 ва 3 қисмлари (ҳужжатларни қалбакилаштириш), 159 модданинг 1- кисми (Конституцион тузумга қарши фаолият кўрсатиш) билан жиноий иш кўзғатилгани ва тергов ҳаракатлари бошлангани билдиргандик.

Жиноий иш Наманган вилояти Поп тумани прокуратраси томонидан шу тумандаги «Сирдарё» ширкат хўжалиги раиси А.Ботиров ва бошқаларнинг берган шикоят аризалари асосида қўзгатилган. Иш бўйича Араббой Қодировнинг уйида ўтказилган тинтувда «Эзгулик» Жамиятига тегишли карор, баённома ва хабарномалар, “Ҳаракат” журналининг бир неча сони, Америкалик Хьюман Райтс Вотчнинг «Маҳалладан – маҳаллага» деб номланган доклади, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан А.Қодировга берилган сертификат ва «Инсон ҳуқуқлари» нима?» номли брошюра олинган. Шу билан бирга Жамиятга тегишли бўлган компьютер ва бошка жиҳозлар ҳам «ишга тегишли» дея милиция ходимлари томонидан олиб кетилган.

Шу куниёқ қамоққа олинган Араббой Қодиров ҳимоясига Жамият раиси ва Жамиятнинг Фарғона вилояти бўлим раиси Қўчор Сотволдиевлар етиб келишди. Жамият раиси В.Иноятова Араббой Қодировнинг уйидан топилган адабиётлар адабиётшунослик экспертизасининг хулосасига кўра «давлатга карши фаолият кўрсатишга қаратилган» деб кўрсатилган бўлсада, улар давлат рўйхатидан ўтган ташкилот ҳужжатлари ва халқаро ташкилотларга тегишли адабиётлар эканини исботлаб бергач, айбловдан 159- модда олиб ташланди ва Араббой Қодиров қамокдан озод этилди.

Аслида нима воқеа содир бўлган эди?

Араббой Қодиров ўзи яшайдиган Поп туманида 2003 йилдан бери «Эзгулик» жамияти бўлимини тузиб, у ерда маҳаллий аҳолининг ҳак-ҳуқуқларини ҳимоя қилган. У фуқаролардан тушган аризаларни ўрганиб, лозим бўлганда давлат идораларига мурожжатлар уюштирган ва шу билан у тумандаги оддий ва ночор инсонларга ҳуқуқий ёрдам бериб келган. Кўплаб фуқаролар ўз ишларига қайта тикланишган, узоқ йиллар ер ололмай юрган деҳқон хўжаликлари ер олишга мувоффақ бўлишган. Араббой Қодировнинг бу фаолияти маҳаллий мансабдорларнинг ноқонуний фаолиятларига ҳалақит берган ва улар ўзаро фитна уюштириб Араббой Қодировни ҳужжатни қалбакилаштириб олшганликда айблаб туман прокуратурасига мурожаат этишган.

Хатшунослик экспертизасининг қалбаки деб иддао этилаётган мухр ҳақиқий, имзо эса «аниқлашнинг имкони бўлмади» деган хулосасига карамай жиноий иш судга оширилган.

Тергов вақтида катор процессуал нормаларнинг бузилгани сабабли Араббой Қодиров ишни Поп туман суди кўришига раддия берди ва ушбу раддия 2 ой давомида Наманган вилоят прокуратурасида кўриб чиқилгач, ниҳоят Чуст туманига ўтказилди.

Кеча, 26 сентябрда Чуст туман суди биносида Илҳом Эргашева раислигида суд маҳкамаси бошланди. “Эзгулик” раиси Васила Иноятова судда жамоатчи адвокат бўлиб қатнашди.

Судда Араббой Қодировга қарши кўргазма берган А.Ботиров ҳимоячи берган саволларга дош беролмай, «мени ҳам ана шундай сарсон қилди, мени ҳам қаматди, нима учун менинг устимдан ёзади, бу ёзишни яхши кўради, ана энди жавобини бераверсин» деди. Суддаги бошка гувоҳлар ҳам Араббой Кодировнинг айбсиз эканлиги ҳакида кўргазма беришди. Суд маҳкамаси адвокат, суд раиси, прокурор, гувоҳлар ўртасидаги жанг майдонига айланди.

Иложсиз колган давлат қораловчиси Араббой Кодировга 3 йил аҳлоқ тузатиш ишига жалб қилиб иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаш жазосини талаб қилди. Суд маслаҳатг учун танаффус эълон қилди.

Шундай қилиб «Эзгулик» жамиятининг бешинчи фаоли устидан унинг ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти учун суд маҳкамаси ўтказилди. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлимининг раиси Абдурасул Худойназаровнинг суд жараёнида ҳам милиция майори қўлини ниқтаб «менга тегмасанг, мен ҳам сенга тегмасдим» дегани, Жиззахлик Улуғбек Каттабеков аҳолини ичимлик суви билан таъминланмаётганида вилоят ва туман ҳокимлигини айбини кўрсатиб бергани, Мамаражаб Назаров ва Дилмурод Муҳиддиновлар ўз вилоятларида олиб борган ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифлик фаолиятлари учун мансабдор шахсларнинг фитналари билан қора кўрсига ўтказилди.

«Эзгулик» жамияти Адлия вазирлигидан қайта рўйхатга олинган, фуқароларнинг сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқларини Ўзбекистон қонунчилиги ва ўз Устави доирасида ҳимоя қилаётган ташкилот сифатида юқорида баён этилган ноқонуний хатти-ҳаракатларга ўз норозилигини билдиради ва мпмлакат раҳбаридан чин маънода фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячиларини эмас, балки ўз мансабларини суистеъмол қилаётган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўришга чақиради.