16 March 2011
15:13 - Ҳашарда ташаббус кўрсатолмаган ректор лавозимидан айрилди
Шу йилнинг 12-13 марта кунлари республика бўйлаб ўтказилган умсумхалқ ҳашарида етарлича ташаббус кўрсата олмаган Андижон Давлат педагогларнинг малакасини ошириш инстутитути ректори Қудратилла Убайдуллаев лавозимидан четлатилган. Ҳашардан сўнг вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов билан гап талашган ректор ишидан айрилди. Ҳоким томонидан унинг хизмат фаолият даврини тафтиш қилиш бўйича вилоят прокуратурасига топшириқ берилди.

Ректорга яқин манбаларга, унинг бевосита раҳбар органи бўлган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу ғалванинг ўртасига тушмаслиги ҳамда вилоят ҳокимнинг тақдимномасига кўра, уни ишдан бўшатишга мажбурлигини айтган.