11 March 2011
03:37 - Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси баъзи сенатор ва депутатларнинг думини тугди
Марказий Сайлов Комиссиясининг мажлиси бугун Комиссия раиси М.Абдусаломов бошчилигида мажлис ўтказганини хабар қилган ЎзА агентлиги ўзининг иккита ғайри-ошкоролик анъанасини бузди, яъни, мажлис қачон бўлгани билдирди ва хабарда МСК раисининг исмини тилга олди. Балки, бу - “Ҳаракат” агентлиги танқидларининг натижасидир.

Мажлисда, табиий, президент Ислом Каримнинг ўтган йили 11 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” нутқи муҳокама қилиниб, МСКнинг ундан келиб чиқадиган вазифалари белгиланган.

Аммо хабарнинг кейинги қисми яна ўша ғайри-ошкоралик анъаналари руҳида ёзилган. Маълум бўлишича, бугунги мажлисда МСК ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилиб, бир қатор Сенат аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатларининг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилибди. Табиий, биронта сенатор ва депутатнинг исми тилга олинмаган.