10 March 2011
03:32 - Покистонда ўлимчи террорист ўзини портлатиши натижасида 37 киши ҳалок бўлди
Бу мамлакатда мавжуд ҳокимият тарафдори бўлган пуштун қабила лидерларидан бирининг қариндоши учун жаноза ўқишга тайёргарлик кўрилаётган пайтда ўлимчи террорист ўзини-ўзи портлатиб, атрофидаги 37 кишини ҳалок қилди, дейилади Reuters агентлиги Покистоннинг шимолий ғарбидаги Пешовар шаҳар расмийларига асосланиб тарқатган хабарида.

Бу террористик акт учун маъсулиятни Толибон зиммасига олипти. Унинг матбуот вакилига кўра, қабила лидери бошчилигида тузилган лашкарлар отряди ҳукумат тарафида бўлгани учун шундай ўч олинган эмиш.

Покистон ҳукумати вакилининг билдиришича, сўнги уч йилда Толибон кучларига жиддий зарба берилди, аммо бугунги каби террористик актлар ҳали давом этмоқда.