09 March 2011
04:22 -
Режим содиқларни унутмайди, Абдулла Ориповнинг юбилейини нишонлайди
Ўзбекистон Қаҳрамони, Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг юбилейини нишонлаш ҳақида ҳукумат қарори чиқди, лекин у оммавий ахборот воситаларида чоп этилгани йўқ. Қарорга кўра, шоир туғилган 21 мартда унинг 70 йиллик юбилейи мамлакатда Наврўз байрами тантаналари билан уйғун нишонланади. Шорнинг танланган асарлар тўплами чоп этилиб, юбилей маросими тантанали равишда ўтказилади. Пойтахтдаги Миллий боғда элга ош тортилади, шоир туғилиб ўсган Қашқадарёда ижодий кеча ташкил этилади.
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасидаги манбага кўра, Президент Ислом Карим юбилей муносабати билан Оқсаройда махсус анжуман ўтказиб, шоирни қутлайди. Ҳозир президент номидан матбуотда эълон қилинадиган махсус табрик мактубининг матни тайёрланмоқда.
Сўнгги пайтларда бироз назардан қолган маддоҳ шоирни барибир унутишмабди, унинг режимга садоқати қадрланадиган кўринади.