09 March 2011
03:11 - “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон инсультни бошдан кечирди
Ўтган куни ўткир ишемик инсульт ташхиси билан Қўқон шаҳар Марказий шифохонасига келтирилган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоннинг аҳволи яхшиланмоқда. Ҳозирча мия фалажлиги тўла ўнгланмаган сафдошимиз ҳушига келган, бироқ гапира олмайди. Шифокорларнинг консилуми билан бир неча кун шифохонанинг жонлантириш (реанимация) бўлимида қолдириладиган бўлибди.

Сафдоши соғлиғидан хавотир олган партия раҳбарияти, хориждаги сафдошлар Ҳамдам Сулаймоннинг хонадони билан боғланиб, кўнгил сўрашмоқда. Яқин кунларда “Бирлик”чини Тошкентдаги махсуслаштирилган шифохоналарга келтириш чоралари кўрилмоқда.