06 March 2011
14:30 - Миср маҳфий полициясининг қароргоҳини намойишчилар босиб олишди, Бастиялия ва Лубянканинг тарихини эслашдан фойда бор
Жаҳон ахборот воситаларининг хабарига кўра, шанбадан якшанбага ўтар кечаси юзлаб қоҳиралик намойишчилар Миср маҳфий полициясининг мамлакат пойтахтидаги бош қароргоҳини босиб олдилар. Уларнинг мақсади – Ҳусни Муборак режимининг кирдикорини очиб берадиган ҳужжатларнинг йўқ қилинишига йўл бермаслик. Маълумки, февраль ойида Ҳусни Муборакнинг истеъфога чиқишга мажбур қилган оммавий норозолик намойишларнинг талабларидан бири махфий полицияни тугатиш бўлганди.

Яна маълумки, ҳамма нодемократик режимларнинг режим рамзига айланган жойлари бўлган. Масалан, Францияда – Бастилия қамоқхонаси, СССРда – КГБнинг Москва марказидаги Лубянка майдонида жайлашган бош қароргоҳи.

Бастилия ва Лубянка каби машъум жойларга сайтимизда берилган муносабатлар билан хабар сўнгидаги линкда берилган лавҳалардан танишишингиз мумкин.