01 March 2011
04:41 -
Ливияда тўрт нафар қозоғистонлик қолган, ўзбеклар билан ҳам биров қизиқадими?
CA-News агентлигининг Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар беришича, Ливияда тартибсизликлар бошлангандан бери, бу мамлакатни 19 қозоғистонлик тарк этган. Ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарига кўра, ҳозир Ливияда Қозоғистоннинг икки дипломати, “Газпром”нинг струтураларидан бирида ишлаётган Қозоғистон фуқароси ва ливияликка турмушга чиққан қозоғистонлик аёл, жами, 4 киши қолган. 3 киши Ливияда ўз хоҳиши билан қлмоқда, охирги аёл билан алоқа ўрнатиш имкони бўлмаяпти.
Қаранг, дейди мухбиримиз, Қозоғистон ўз фуқароларининг тақдири билан қанчалик яқиндан шуғулланади. Ҳар бир одам ҳисобда.
Хўш, Ўзбекистон ҳукумати ҳам юрт ташқарисидаги, хусусан, Ливиядаги фуқаролари билан шуғулланадими? Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.