01 March 2011
03:45 - Тошкентда чемпионлар дона суришади
Роса бир ойдан сўнг, 27 мартда шахмат бўйича икки жаҳон чемпиони - ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ҳамда юртдошимиз Рустам Қосимжонов ўзаро беллашади. Ўртоқлик учрашуви мақомидаги мазкур мусобақани Президент Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулноранинг Фонд Форуми ташкил этмоқда. Дабдабасига кўра, совға саломи-ю мукофот жамғармаси катталиги кўриниб турган мазкур беллашув ўзига хос мастер класс ҳамдир.

Шахмат дунёсининг 15-чемпиони Ананд ҳамда 17-чемпион Қосимжонов баҳсидан сўнг семинар-тренинглар ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ананд Рустамдан 10 ёш катта, аммо ҳамюртимиз сўнгги жаҳон чемпионатида ақл ёшда эмаслигини намойиш этган эди, дейди мухбиримиз.