27 February 2011
17:19 - Хавфсизлик Кенгаши Ливияга қарши санкциялар киритди, БМТдан ёрдам сўраш қанчалик аҳмоқона эканлигини ўзбеклар ҳам тушунаётгандир
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши бугун кечаси Ливия диктатори Муаммар Каддафи ва унинг яқин одамларига қарши санкциялар киритди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Хавфсизлик Кенгашининг қарорига кўра, Ливия режимига қарши ҳарбий эмбарго киритилган, ҳукумат вакилларининг банк ҳисоблари музлатилган, уларнинг чет элга чиқишига тақиқлар қўйилган. Ливия армияси ва хавфсизлик кучларининг тинч фуқароларига қарши ҳужумлари “инсониятга қарши жиноят” сифатида баҳоланади ва Гаагадаги Халқаро Суд томонидан кўрилади.

Ливиянинг Муаммар Каддафи бошчилигидаги раҳбарлари шу каби санкицялардан қўрқиб, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ўтишини кутиш қанчалик ножиддийлик эканини ҳамма тушунса керак.

Дарвоқе, ўтган йили Қирғизистон жанубдан ўзбеклар қирғин қилинаётган кунлари, БМТга мурожаат қилиб ёрдам сўраган Ўзбекистонлик ўзбек зиёлилари ҳам қанақа аҳмоқона иш қилганларини тушунишаётгандир. 20 миллионли ўзбек халқи тамошабин бўлиб туради-да, қирғинни тиши йўқ БМТ тўхтатармиди?