26 February 2011
03:47 - Ўзбекистон Футбол Федерацияси: “Биз ҳам халқаро футбол мусобақаларини ўтказишга қодирмиз”
Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ФИФАнинг Швейцариядаги штаб-квартирасига йўлланган мактуби ҳамда уни асословчи далларирдан иборат ҳужжатларида мамлакатнинг халқаро даражадаги спорт мусобақаларини ўтказишга қодирлиги тилга олинади. Федерациянинг расмий сайтидаги бу хабарда Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, спорт комплекслари 2012 ва 2014 йилда хотин-қизлар ва ўсмирлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларини ўтказиш бўйича Италия, Россия, Дания, Венгрия сингари мамлакатлар билан рақобатлашиши мумкинлиги қайд этилган.

Мактубнинг мақсади икки йилдан сўнг ёшлар ўртасидаги футбол мусобақалари учун ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилишга тайёр, бу ерда барча имкониятлар мавжуд эканлигини кўрсатишдир.