22 February 2011
05:45 -
Бош вазир Шавкат Мирзиёев: “Ҳокимни 30 та ҳамтовоғи билан қамашни буюрдим”
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида селектр орқали ўтказилган мажлисда Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳамда унинг асосан бозорқўмлардан иборат 30 нафар шеригини қамоққа олишга кўрсатма берганини таъкидлаган. Бу ҳақда номини очиқламаслик шарти билан маълумот берган шахснинг айтишича, Мирзиёев бу қарори ҳокимларга ибрат бўлиши кераклигини айтган.
Бошқа бир манбага кўра, ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги фаолларининг мажлиси ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилган ва мажлисда иштирок этган Бош вазир ҳоким Тўхтаевни бадном қилиб, ишидан четлаштирилган.
Ўрнига унинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Усмоновни шаҳарга бош қилиб тайинлашибди. Аслида бу каби тайинловлар президент ваколатига кирарди, аммо эндиликда Мирзиёев бу ишларни бажараётгани режимбошимизнинг тайинловларга ҳам эриниб қолганими ёки у ишдан четлатилмоқдами, маълум эмас.