22 February 2011
03:34 - Ливиядаги норозилик намойишлари ростакам урушга айланиб кетди, Каддафи қочгани айтилмоқда
Кеча Ливия диктатори Муаммар Каддафининг ўғли Сейф ал-Ислом халққа мурожаатида айтганидек, ота-бола Каддафийлар ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун ўлимдан ҳам тоймасликларини кўрсатмоқдалар. Аммо, ўзларнинг эмас, юзлаб ватандошларининг ўлимидан. Бугун диктаторнинг ҳукми остида бўлган Ливия ҳарбий ҳаво авиацияси пойтахт Триполида намойишчиларга қарши ҳужумларда иштирок этиб, уларни ҳаводан жанговор патронлар билан ўққа тутишгача борди. Араб оммавий ахборот воситаларига кўра, бугуннинг ўзи, фақат Триполида 160 дан ортиқ одам ўлган.

Баъзи жойларда, армиянинг баъзи қисмлари халқ томонига ўтгани, Муаммар Каддафи Венесуэлага қочгани айтилмоқда. Ливиянинг БМТдаги расмий вакилининг ўринбосари Иброҳим Даббаши Муаммар Каддафи “ўз халқига уруш эълон қилиб, ливияликларни геноцид қилмоқда” деди.

Мамлакат бўйлаб телефон ишламаяпти, ҳозир ҳокимият кимнинг қўлида экани ҳам номаълум.