18 February 2011
04:25 -
Сирдарё ҳокими Ойбек Ашурматовнинг мантиғи: "Судья Сабриддин Сатторов — халқ душмани!” (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №9, 18.02.2010)
Сирдарё вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ойбек Ашурматовнинг селектр мажлисларидан бирида: "Ким пахта теримига қарши тарғиб қилса - халқ душмани!” деган пурмаъно ҳикматни айтгани хусусида таъкидлагандик. Донишманд, замонавий ҳоким ўтган асрнинг 37-йилларидаги қатағон фаслини эслатувчи “халқ душмани” иборасини қай мазмунда айтганини билмадиг-у, лекин у ҳаётда ўз аксини топмоқда.
Аввалги хабарларимиздан ҳам маълум, Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев 2010 йилги пахта терими мавсумида кунлик пахта нормасини бажармагани, “номуносиб” хулқ-атвори учун ўқишдан ҳайдалган. Орада оммавий ҳашар даврида бироз беандишаликка йўл қўйган бу талаба йигитчани фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Сабриддин Сатторов қонун талабларига мос равишда ўқишга тиклади. Унинг ўтган даврдаги стипендиялари мажбурий тартибда ундирилди.
Бироқ эрта хурсанд бўлган эканмиз, ҳокимнинг юқоридаги ибораси ҳар қандай қонундан устун, судларнинг юқори инстанциясига дастуриламал экан. Бугун фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг апеллация судлов ҳайъати мазкур қарорни асоссиз равишда бекор қилди ҳамда Жавлон Тоғаевни ўқишдан ҳайдаш ҳақида қайта қарор чиқарди. Теримни уддалай олмаган “ношуд” талаба ҳамда унинг ҳимоячиси минг чиранмасин, судьяларнинг кўнгли юмшамади. Ҳокимнинг мантиғига зид, аммо қонунга мос равишда талабани ўқишга тиклаган судья Сабриддин Сатторов мантиқан “халқ душмани”га айланди. Бутун бошли талаба-ю, ўқувчиларга ўрнак сифатида амалга оширилган бундай намойишкорона хатти-ҳаракатдан ғалаба ҳиссини туяётган сирдарёлик маъмурлар байрам қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани пайкалларида пахта тераётган талабаларга намуна учун келтирилган бу қурбонлиқ амалга оширилган куни туманга бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳамда туманнинг пахта йиғим-терими бўйича куратори, Ички ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозими И. Сарабеков ташриф буюришган. Институт маъмурияти ҳукумат олдида маъсулиятни нақадар ҳис қилишини исботлаш учун ҳам фақат аъло баҳоларга ўқиб келган талабанинг баҳридан ўтди, у 2 ойдан сўнг ўқишини битириши ва малакали мутахассис сифатида дипломини олиши лозим эди.
Эссиз, унга 4 йил давомида таълим беришга кетган халқ пули, бюджет маблағи...