17 February 2011
07:09 -
“Марказий Осиё – Хитой” газқувуридан 5,824 млрд. кубметр газ ташилди, ўзбекларнинг сотадиган гази ҳам йўқ
Табиий, газ Марказий Осиёдан Хитойга ташилди. Бу ҳақда хабар берган хитойларнинг Синхуа анентлигининг русча саҳифасига кўра, 2009 йилнинг 14 декабрида ишга тушган “Марказий Осиё – Хитой” газқувурининг узунлиги 7 минг километрга яқин. Бунинг бор-йўғи 188 километри Туркманистондан, 525 километри Ўзбекистондан, 1293 километри Қозоғистондан ва 4860 километри Хитойнинг ўзидан ўтади.
Аммо, Хитойга сотиладиган газнинг асосий қисми туркманларники. Ўзбек ва қозоқлар, шунчаки, туркман газининг ташувчиси.
“Синхуа”нинг хабарида айтилмаган бўлса ҳам, сайтимизнинг аввалги хабарларидан маълумки, Россиянинг газ заҳиралари 50 триллион кубкилометр, Туркманистоннинки 8-9 триллион кубкилометр. Ўзбекистонга оид рақам -1,5 триллион. Яъни, тўғрисини айтса, сотадиган газимиз ҳам йўқ.