17 February 2011
05:47 - Калифорнияда “Арманилар қудрати” йўқ қилинди, у ерда ўзбеклар ҳам бўлса керак
АҚШнинг бу штатида кўчаларда қароқчилик билан шуғулланувчи “Арманларнинг қудрати” номли банда аъзолари тутқланганини хабар қилувчи Los Angeles Times газетасига кўра, бу бандани собиқ СССР мамлакатларидан келганлар уюштирган. Минглаб полиция ва махсус хизматларнинг агентлари фақат Калифорнияда эмас, АҚШнинг кўплаб штатларида операция ўтказишган.

Қўлга олинган 100 га яқин замонавий қароқчи одам ўғирлаш, пул ювиш, наркотиклар сотиш билан шуғулланишар экан.

Бу хабар муносабати билан бизни қизиқтирадиган бирдан-бир савол – қўлга олингаларнинг ичида ўзбеклар борми? Расмий хабарларда бу ҳақда маълумот йўқ, аммо, тахмин қилиш мумкинки, у ерда ўзбеклар бор. Чунки, одам савдоси билан шуғулланган бир ширкат раҳбарларининг Канзасда ушланиши ва узоқ йилларга қамоққа ташланиши кўрсатмоқдаки, ҳозир ўзбеклар ҳамма жойда бор.