17 February 2011
02:07 -
Паркент бозори шаҳар ташқрисига кўчирилади
Тошкентнинг йирик Паркент улгуржи саноат бозори катта халқа йўли четига, яъни шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бироқ қурилиш моллари ва саноат бозорининг айнан қайси жойга кўчирилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақдаги узунқулоқ гаплар бозорга оралагач, пештахталар ва дўконларнинг ижара нархлари тушиб кетди. Тужжорлар бу ҳолдан хурсанд бўлса ҳам, бозорнинг кўчирилишидан ташвишда. Таъкидлаш керак, шу пайтгача Ўрикзор, Отчопар ва Қўйлиқ сингари йирик бозорлар катта халқа йўлидан ташқарига кўчирилган.