16 February 2011
    
        02:11 - 
        Тошкентда болалар орасида юқумли касалликлар ортмоқда
    
    
                Пойтахтимиз шифохоналари қизамиқ, ларингит, гепатит сингари хасталиклар билан оғриган бемор болалар билан тўлиб-тошган. Шифокорларнинг таъкидича, болаларда иммунитет бирмунча пасайиб, касалликка чалиниши хавфи ортмоқда. Айнан об-ҳаво, витаминлар етишмаслиги туфайли келиб чиқаётган бу турдаги хасталикларнинг ўзаро  юқиш хавфи катта. Ҳатто эпидемияга қарши эмлаш амалиётлари ҳам вазиятни тўла бартараф этишга имкон бермаётир.
        
    
 Тошкент вақти -
 Тошкент вақти - 
 
                                                    



