15 February 2011
02:37 -
Пахта терими мавсуми ўтди, унинг ташвишлари ҳалигача давом этмоқда
Аввалги хабарларимизда Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев кунлик пахта нормасини бажара олмагани учун ўқишдан ҳайдалгани, сўнгра фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан ўқишга тиклангани ҳақида ёзгандик. Шунинг билан бирга университетнинг собиқ ректори Х. Қаршибоевнинг “Менга суднинг қарори бир пул, чиқ йўқол” дея ўқишдан ҳайдаганини ҳам таъкидлагандик.
Қонунни бир пулга олмайдиган Қаршибоев суднинг қарорига қарши апеллация шикояти берди ва эртага фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида апеллация маҳкамаси ўтади. Эртанги маҳкама қонун кучлими ёки уни топтовчи шахсми, шуни аниқлаб беради, дейди мухбиримиз.