15 February 2011
00:31 -
Миср воқеаларининг акс-садоси - Озорбайжон мухолифати митинг ўтказмоқчи
Озорбайжонда мухолифатнинг асосий кучи бўлган икки ташкилотдан бири – “Мусават” партияси раҳбариятининг бугунги мажлисида бошқа иттифоқчи ташкилотлар билан биргаликда митинг ўтказиш масаласи муҳокома қилинди. Мажлисда партиянинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ҳам келишилган.
“Мусават” партияси 1911 йил октябрь ойида тузилган. 1918 йил 28 май куни бошқа партиялар билан биргаликда Озобайжоннинг мутақиллигини эълон қилган. Қизил Армия Озорбойжонни босиб олгач, табиий, “Мусават” каби партияларнинг фаолияти тўхтатилганди. 1992 йили партия ўзини қайта тиклади. Ўшандан бери унинг раиси Иса Қамбар.
Бу хабарнинг энг қизиқ жойи, у ҳукуматнинг “Тренд” агентлиги тарафидан тарқатилганидир. Худди Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари каби, мухолифат ҳақида ҳеч бир хабар бермайдиган Озорбайжон ҳукуматининг агентлигига нима бўлди ўзи? Бу – Мисрдаги воқеаларнинг акс-садоси бўлиб, пост-совет мамлакатларидаги диктаторлар ҳам келажакларини ўйлаб қолганликларининг кўрсатгичи эмасми?