13 February 2011
03:28 -
Мисрда эски ҳукумат қолади, янги режим халқаро мажбуриятларини бажаради, нима ўзгаради?
Мисрда Ҳусни Муборакнинг амри билан ҳокимиятни қўлга олган Қуролли Кучлар Олий Кенгаши бугун расмий баёнот тарқатиб, мамлакатнинг ҳукумати ва маҳаллий ҳокимлар, янгилари тайинлангунча, ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришини, Миср халқаро мажбуриятларидан, жумладан, Исроил билан имзоланган Тинчлик Шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларидан воз кечмаслигини билдирган. Ҳаммани қизиқтирадиган нарса, Миср Исроил билан Тинчлик Шарномасига содиқ қолиб-қолмаслиги эди. Кўриниб турибдики, у содиқ қолади. Демак, янги ҳокимиятга Исроил ва Ғарб тарафидан, энг камида, салбий муносабат бўлмайди.
Айни замонда, ҳарбийлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва демократияни ривожлантириш бўйича қуюқ ваъдалар беришган. Аммо, аслида нима бўлиши мутлақо номаълум.
Айни замонда, ҳарбийлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва демократияни ривожлантириш бўйича қуюқ ваъдалар беришган. Аммо, аслида нима бўлиши мутлақо номаълум.