12 February 2011
01:42 - Миср президенти ҳокимиятни армияга топширди
Ўз лавозимидан ва мамлакатидан ҳеч қаерга кетмаслигини кеча кечқурун эълон қилган Миср президенти Ҳусни Муборак ўз сўзида бир кеча-кундуз ҳам туролмади. Қоҳира марказидаги намойишчилар тарқалиш ўрнига, сафларини бир миллионга чиқаришни гапирабошладиар. Армиянинг ўрта даражали офицерларидан бир гуруҳи намойишчилар қаторига қўшилди. Армиянинг ўзи намойишчиларни тарқатишга ҳаракат қилмади.

Бундан шароитда Ҳусни Муборак бугун ҳокимиятни Мудофаа ва ҳарбий саноат вазири Мухаммед Хусейн Тантайи раҳбарлигидаги Қуролли Кучлар Олий Кенгашига топшириб, ўзи истеъфога кетди. Унинг бу қарорини халққа вице-президент Умар Сулаймон теле-радио-каналлар орқали етказди.

Хуллас, Миср диктатори ниҳоят даф бўлди. Аммо, бу мамлакатнинг келажаги қандай бўлиши номаълум. Сўнгги хабарларга кўра, ҳарбийлар парламентни ҳам тарқатиб, бутун ҳокимиятни қўлга олишмоқчи.