11 February 2011
07:08 -
Ҳусни Муборак сентябргача даф бўлмаслигини ниҳоят эълон қилди
Ҳозиргина (маҳаллий вақт – соат 23:00) Миср халқига теле-мурожаат қилган 30 йиллик диктатор-президент Ҳусни Муборак сентябрь ойига режалаштирилган президент сайловигача ўз курсисидан воз кечмаслигини эълон қилди. У тахминан 10 дақиқалик баёнотида жамиятда буюк ўзгаришлар қилишга, ўз ваколатларининг бир қисмини вице-президентга топширишга ваъда берар экан, чет элларнинг босимига бўйсиниб, лавозимини тарк этмаслигига имо қилди. Яъни, унга кўра, намойишчилар чет элларнинг амри билан иш қилаётганлардир.
Энди нима бўлиши номаълум. Норозилиги кўриниб турган намойишчилар кескинроқ ҳаракат қилишга бошласа, катта қон тўкилиши мумкин.
Энди нима бўлиши номаълум. Норозилиги кўриниб турган намойишчилар кескинроқ ҳаракат қилишга бошласа, катта қон тўкилиши мумкин.