08 February 2011
03:13 -
Oxus Gold ширкати эси борида Ўзбекистондан этагини йиғиштирмоқчи
Мамлакатимизда олтин қазиб оладиган Буюк Британияга тешишли Oxus Gold ширкати ўзига тегишли бўлган акциялар пакетини сотишга тушди. Бир қатор ахборот воситалари тарқатган маълумотда айтилишича, ширкатнинг жамоатчилик билан алоақлар бўлими раҳбари Эд Портман ширкат раҳбарларининг Тошкентга келиб, музокаралар ўтказгани ва акциялардан тезроқ қутулиш борасида принципиал қарорга келинганини айтган.
Ширкат акцияларни айнан Ўзбекистоннинг ўзига пуллаб қутулмоқчи, бу эса мамлакатда тиллафурушларнинг бизнеси ниҳоясига етганини англатади, дейди кузатувчилардан бири. Бироқ ширкат маъмурияти муросасозлик билан ёндашилган пресс-релиз орқали ҳар икки томон ҳиссадорларининг манфаатлари инобатга олинганини таъкидламоқда.