07 February 2011
06:08 - Мисрда ҳокимият-мухолифат мулоқотинингг биринчиси бўлиб ўтди
Кеча, якшанба куни Миср вице-президенти Умар Сулаймон раҳбарлигида ҳокимият-мухолифат мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда мухолифат тарафидан тақиқланган “Мусулмон Биродорлар” ҳаракати ва дунёвий партияларнинг вакиллари, ҳуқуқ соҳаси бўйича мустақил экспертлар, бизнес доираларининг вакиллари, ҳамда Атом Энергияси Халқаро Агентлигининг собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Барадей қатнашди.

Эслатиб ўтиш лозимки, аввал мухолифат Ҳусни Муборак истеъфога чиқмагунча, ҳокимият билан мулоқот қилишни рад этганди.

Учрашув натижалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳали яхши уюшмаган мухолифатнинг спикери сифати берилган Муҳаммад ал-Барадей АҚШнинг NBC телеканалига берган интервьюсида, мулоқотда самимийлик йўқлигини назарда тутиб бўлса керак, учрашув шаффоф бўлмаганини айтган, холос.