02 February 2011
03:45 -
Қанийди, Бош вазир Марғилонда яшаса... (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №5, 01.02.2010)
“Қанийди, Бош вазиримиз Шавкат Миромонович Марғилонда яшаса...” деди бир неча марғилонлик шахс жамиятимиз офисида ўз шаҳридаги газ таъминотидан шикоят қила туриб. Уларнинг таъкидича, ободончилик ишлари муносабати билан Марғилонга бир неча кун ташриф буюрган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шарафига одамларнинг уйидаги газ босими ортиб, электр токида узилишлар кузатилмаган. Ош-овқат вақтида пишиб, бемалол чойхўрлик қилиш имконияти пайдо бўлган. Уйлар илиб, одамларнинг ичига иссиқ кирган. Бироқ меҳмон кетгач, аҳвол эски ҳолига қайтди, одамлар қишнинг қорли-қировли кунларида дийдираб ўтиришибди.
Марғилон шаҳар “Машад” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари томонидан ўтказилган мажлисда газ босимининг ўта пастлиги, айрим кунлари шаҳар бутунлай газдан узиб қўйилаётгани муҳокама нишонига чиққан. Бирининг мушти тугилган, бирининг асаби қақшаган маҳалладошлар айбдорларни излашга киришган. Кимдир ...бу туришда халқ ғалаён қилади, деди, кимдир яна шунга ўхшаган бир хом гап айтди. Лекин орадан ола чиқиб, газ босимини пасайтираётган номаълум кучни топишда якдил қарорга келишилмади.
Йиғин баённомасига эса газ таъминоти борасида “Водийгазтаъминот” давлат унитар корхонаси маъмуриятини айбдор деб ёзишди, унинг устидан юқори органларга мурожаат қилишга келишилди. Марғилон почтасининг иши юришиб, давлат ҳокимяти органларига ўнлаб нусхада шикоятлар йўлланди. Баённома билан қарорлаштирилган бу аҳдноманинг бир нусхаси жамиятимизга келиб тушди ва жамият фаоллари дарҳол Бош вазирга мактуб йўллади. Энди ишқилиб Бош вазирдан жавоб келгунча қиш чиқиб кетмасин, деб ўтирибмиз.
Ўтган йили Қўқон шаҳрида ҳам шундай вазият кузатилган, шаҳарликлар норозилик намойишига чиқиб, ўз ҳақини талаб қилишди. Кимдир жазо олди, бировлар 3-4 кун қамалиб чиқди. Ҳокимиятнинг босими кўтарилди, одамларнинг қон босими ошди, лекин газ ўлгурнинг босими кўтарилмади. Қайнотасининг уйидаги маърака ҳамда шаҳарнинг юбилейи муносабати билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш мақсадида Бош вазир Қўқонга борган кунлари газнинг оловли шифтга тегаёзди. Модомики, жойларда газ босимини кўтаришнинг ўзга иложи йўқ экан, Бош вазирни вилоятларда оз-оздан бўлса ҳам яшаб туришга чақирамиз.