01 February 2011
04:39 - Ўзбекистон аҳолиси 28 миллиондан ошган, аммо Статистика агентлигининг маълумотларга ишониш қийин
Ўзбекистон давлат статистика агентлигига асосланиб тарқатилган маълуотларга кўра, мамлакат аҳолиси 28,234 миллион бўлибди. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак. Аммо, тарқатилган бошқа рақамларга ишониш қийин.

Масалан, 2010 йилнинг охирида иш топиш учун рўйхатда турган одамларнинг сони 16,2 минг бўлибди, яъни ўтган йилнинг охирига нисбатан 19,5 фоизга тушибди. Демак, Ўзбекистонда иш қидираётган одамларнинг сони айтишга арзимайдиган даражада оз. У ҳам тушиб бораётган эмиш.

Табиий, Статистика агентлигининг маълумотлари ичида аҳолининг қанча қисми чет элларда ишлаётгани, бунга оид рақамлар қайси йўналишда ўзгараётганини кўрсатувчи маълумотлар мутлақо йўқ.

Чет элларда ишлаб юрган миллионлаб Ўзбекистон фуқаролари 28,234 миллионлик аҳоли таркибига кириб-кирмаганлиги ҳам номаълум.

Хуллас, Ўзбекистонда статистика хизматининг аҳволи шу.