26 January 2011
03:46 -
Ярим финални ютқазган футболчиларимизнинг Осиё чемпионати чорак финалига чиққани тасодифиймиди?
Буни чорак финалдаги бугунги ўйин кўрсатди. Термамиз Австралия жамоасига 6:0 ҳисобида ўйинни бой берди. Энг ёмони австралиялик футболчилар яна шунча гол уриш имкониятидан атайин фойдаланмай футболчиларимизни калака қилишди. Энди 28 январь куни футболчиларимиз мусобақанинг 3-ўрини учун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди ва бу ўйинда ҳам ижобий натижа кутилаётгани йўқ. Футболи ҳаминқадар бўлган Иордания, Қувайт ва Қатар сингари араб футболчиларини енгганимизга хурсанд бўлиб, ўзимизни алдаб юрган эканмиз.
Бугунги мағлубиятнинг сабаби мамлакат ичидадан қидириш керак, чунки, футболчиларимиз бунчалик ёмон ўйин кўрсатишмаётганиди, дейди мухбиримиз.
Сабаби эса, бир неча кун аввал Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган мамлакатни ривожлантиришнинг 2 йиллик дастуридир. Унда спортга оид бўлимлар ҳам бор. Нима ишга қўл урса уни барбод қиладиган фармонбардоримиз бир неча кун шошмаганида, эҳтимол, бугун ғалабани нишонлаб ўтирган бўлардик.