25 January 2011
01:14 -
Бангладешдаги Ислом Қурултойига 4 миллион киши қатнашди, Исломнинг ҳолига вой!
Туркияда чиқадиган энг катта газеталардан бири “Туркия”нинг хабар беришича, Бангладешнинг пойтахти Даккада бўлиб ўтган 3 кунлик Ислом Қурултойида 4 миллион киши қатнашган. Улардан 12 минги чет элдан келганлар экан.
Бу қандай қурултой, 4 миллион кишининг иштирокида қандай қурултой-йиғилиш ўтказиш мумкин, бундай қурултойнинг мақсади нима эди, деган саволлар бўлиши мумкинлигини ҳам унутган “Туркия” газетаси, қурултой қатнашчилари уйларига қайтишга бошлашганда, поездлар одамлар ичида кўринмай қолганига урғу беради. Хабарнинг сарлавҳаси ҳам шундай: “Поезд одамлар орасида йўқолди”.
Ислом дунёсида шундай қурултойлар ўтказилиб, исломий газеталар шундай хабарлар бериш билан шуғулланишса, Исломнинг ҳолига вой, дейиш керак бўларди. Исломда тезроқ ислоҳотлар ўтказиб, бу аҳволдан чиқилмаса, дарҳақиқат ҳолимиз вой бўлади.