13 January 2011
02:30 - Иқтисодий эркинликлар бўйича Ўзбекистон жаҳонда 163 ўринда
Марказий қароргоҳи Вашинтонда жойлашган Heritage Foundation жаҳон мамлакатларининг иқтисодий эркинликлар рейтинингларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 163 ўринда.

Табиий, ўзбекларни биринчи навбатда собиқ Совет жумҳуриятларининг рўйхатдаги ўрни қизиқтиради. Мана баъзи давлатларнинг ўринлари:

Эстония – 14-чи ўрин, Гуржистон – 29, Арманистон – 36, Қозоғистон – 78, Озорбайжон – 93, Россия – 143, Украина - 144.

Рўйхатнинг бош қисми қуйидагича:

1. Гонконг
2. Сингапур
3. Австралия
4. Янги Зеландия
5. Швейцария
6. Канада
7. Ирландия
8. Дания
9. АҚШ
10. Бахрейн