12 January 2011
01:30 - Ёмоннинг кучи япалоққа етди ёки қутурган миршаблар ҳангомаси
Сирдарё вилояти ИИБ темир йўл милицияси бошлиғи, полковник Исмат Тиркашевнинг буйруғи билан ўтган йилнинг 28 ноябрь куни Гулистон темир йўл вокзалидаги милиция пунктига Гулистон шаҳар деҳқон бозорида арава сурувчи Исмат Имомқулов мажбурий тутиб келтирилди. Шахси аниқлангач, уни ҳам темир йўл шпалларини “ўмариб” қўпорувчиликда айбланаётган шахслар сафига киритишмоқчи бўлишди. Бироқ суриштирувлар натижасида Исмат Имомқуловнинг руҳий заиф, носоғлом экани маълум бўлди, у Гулистон шаҳар руҳий касалликлар диспансерида ақли заифлик билан рўйхатда турар экан. Қутурган ҳамкасбларининг янглишиб, касалмандни тутиб келганидан тутоққан миршаббоши бу қийноққа чидай олмайди-ку, нега буни олиб келдиларинг, дея сўкинди. Имомқуловни эртаси куни “ҳеч кимга шикоят қилмайман”, деган тилхат орқали озодликка қўйиб юборди.

Бироқ миршаблар олиб кетгач, араваси ҳам бозорда ўғирланган ақлан заиф Исмат яқинлари орқали миршаббоши Исматнинг устидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий фаолларига мурожаат қилди. Миршабларнинг ҳаракатлари устидан мамлакат Бош прокуратураси ва бошқа ҳуқуқий оргналарига мурожаат қилган ҳуқуқ ҳимоячиларини энди руҳий хастага мажбуран шикоят ёздиришда айблашмоқчи. Жамият фаоллари Исроил Ризаев ҳамда Хуршидбек Раҳматовлар эртага вилоят Транспорт прокуратурасига чақирилган. Прокурорнинг қўлида Имомқуловнинг “Эзгулик”чиларга қарши тушунтириш хати бор.