11 January 2011
13:50 -
“Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг мурожаатлари ташқарига чиқарилмаяпти
Жамиятнинг кеча тарқатилган навбатдаги релизида таъкидланишича, Навоий шаҳридаги 64/36-сонли муассасада 12,5 йиллик қамоқ жазоси муддатини ўтаётган журналист Дилмурод Саййиднинг мурожаатлари қамоқхонадан ташқарилаг чиқарилмаёган экан. Куни кеча 85 ёшли онаси Ҳамида ая Толипова билан учрашув пайтида бу ҳақда гапирган журналист маълумотни бир парча қоғоз бўлаги орқали жамиятга етказишга эришибди. Дилмурод Саййиднинг йўллаган мактубида айтилишича, ўтган йилнинг 1 октябрь куни Шоҳида исмли колония хизматчиси унинг автоҳалокат туфайли оламдан ўтган рафиқаси ва қизига ёзилган “У дунёга мактуб” номли бағишловини тортиб олган ва йўқ қилган.
Шунингдек, унга ўтган йилнинг 6 октябрида “Уйига қўнғироқ қилди” деган баҳона билан, кейинчалик эса “рухсат этилмаган жойда чекди” деган айблов билан навбатдаги “қамоқхона тартибини бузганлик” айби қўйилибди. 12 ноябрда эса ёзган шеърлари тортиб олиниб, йўқ қилинибди. Соғлиғининг яхши экани, ўзини бирмунча бардам ҳис қилаётгани айтилаётган журналист ҳамон халқаро ҳамжамиятнинг кўмагидан умидвор экан. Унинг кўп марталаб ёзган шикоятлари ташқарига чиқарилмаяпти.
“Эзгулик” жамияти Жиноят Ижроия Кодекси ва миллий қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ички ишлар органларида қонунга риоя этилишини назорат қилиш Бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятини қонунга риоя этишга чақирган.
Релизнинг тўлиқ матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org