08 January 2011
20:13 -
Чили ҳам Филистинни мустақил давлат сифатида тан олди
Бу ҳақда Чилининг ташқи ишлар вазири Альфредо Морено (Alfredo Moreno) расмий баёнот берди, дейилади France-Presse агентлигининг хабарида. Унинг айтишича, Чили ҳукумати 7 январда Филистинни озод, мустақил ва суверен давлат сифатида борлигини тан олувчи қарор қабул қилган.
Маълумки, 2010 йилда Филистиннинг мустақиллигини Бразилия, Аргентина, Боливия ва Эквадор тан олган эди.
Кўринишидан, Лотин Америка давлатлари Филистинни мустақил давлат сифатида тан олишга аввалдан келишиб олишган ва энди шу келишувни амалга оширишмоқда, дейди мухбиримиз