05 January 2011
02:52 - Панжоб ҳокимини ўз қўриқчиси ўлдирган экан
Бугун дунё оммвий аҳборот воситалари Покистоннинг Панжоб вилояти ҳокими Салман Тасир ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган эдилар. Кейинга хабарларда билдирилишича, ҳокимни ўз қўримачиларидан бири ўлдиган экан. Сабаб – ҳокимнинг яқинда Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айблаб ўлимга маҳкум қилинган маҳаллий христиан аёл Асия Бибини оқлашни илтимос қилиб, мамлакат президентига мурожаат қилиши бўлибди. Бундан ташқари, ҳоким Салман Тасир динни ҳақорат қилганларни жазолаш қонунига ҳам қарши экан.

Покистон ички ишлар вазири Раҳмон Маликнинг айтишича, қотил Ҳасан Қадрининг ўзи ҳамма нарсани тан олган.