04 January 2011
03:27 -
Энди юртдошларимиз жамоат жойларида чека олмаса керак
Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси депутатлари муҳокама қилган қонун лойиҳасига кўра, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки чекиш билан боғлиқ ҳолатларга чеклов қўйилади. Агар қонун Сенатда ҳам тасдиқланса, шаробхўрлар, кашандалар жамоат жойлари, хусусан, таълим муассасалари, кино, театр, цирк заллари, кўргазма заллари, спорт комплекслари, дам олиш масканлари, маъмурий идоралар, давлат ва маҳаллий бошқарув органлари муассасаларида хуморларини қондира олмайди.