04 January 2011
00:32 - Ҳукумат кўрсатмасининг кучи Аллоҳ таолога етмади
Аввалги хабаримиздан маълумки, диний аҳкомлар асосида эмас, балки Ўзбекистон ҳукуматининг кўрсатмалари билан фатво берадиган Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси хайрли бир ишга рухсат берди. Бироқ асл фатво ҳукумат томонидан келгани учунми мусулмонларнинг тилаги ижобат бўлмай турибди.

Гап шундаки, ўтган жума намозидан сўнг масжидларда истисқоъ намози ўқилиб, мусулмонлар томонидан юртимизга ёғингарчилик сўралди. Бироқ қарийб бир суткадан ортиқ вақт ўтишига қарамай тилак ижобат бўлмаяпти.

Шу йил ёзида Россияда ўрмон ёнғинлари авжига минган пайтда мазкур мамлакат мусулмонлари истисқоъ намози ўқиб, Аллоҳдан ёмғир сўрашганди. Намоз тугар-тугамас худонинг инояти билан ёмғир ёғди ва Кремль осмонидаги тутунлар шимолга қараб чекина бошлади. Буни Аллоҳнинг мўъжизасига ширк келтирганлар тасодиф, деди, бироқ диндошларимиз шукрона келтиришди. Кеча ўқилган истисқога ҳатто ҳижобни таъқиқлашга ҳам фатво бераверадиган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг аралашуви худонинг ғазабини келтиргандир, юртдошларимизнинг ўзлари чин кўнгилдан тилак билдирсалар, Аллоҳ оби раҳматини аямас.