03 January 2011
22:15 -
Тошкентда немис автобусларини йиғиш бошланади
Қўшни мамлакатларнинг ахборот воситалари қандайдир Trading Market нашрига асосланиб хабар беришларича, ўтган йилнинг май ойида немисларнинг Daimler AG компанияси ва Ўзавтосаноат биргаликда тузган " Мeрceдeс-Бeнз -Ўзавтосаноат" корхонаси шу йилнинг ўрталарида Тошкентда немисларнинг автобусларини йиғишга бошлайди. Йиғиш ишлари машҳур Чкалов авиасаноат бирлашмасининг бўш ётган биноларида амалга оширилади.
Бошланғичда Устав капитали $8 млн бўлган бу корхона йилига узунлиги 12 метр бўлган 600 дона шаҳаричи, шаҳарлараро ва туристик автобус йиғади.
Бугун Тошкентда немислардан 120 млн. еврога қарзга сотиб олинган 1000 дона Мeрceдeс-Бeнз автобуси аҳолига хизмат кўрсатмоқда.