31 December 2010
01:19 - Супемаркетлар асрида Ўзбекистон бозор қуриш билан овора
Ғарб дунёси электр чироқларига ботиб, автомобиллар яратаётган 19 асрда ўзбеклар пилик тутатиб яшашар, транспорт воситаси сифатида Қўқон аравалардан бошқа нарсани билишмасди. Ислом Каримнинг аҳмоқона “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида яшаётган ўзбеклар яна дунёдан орқада қолмоқдалар.

Жаҳон супермаркетлар даврини ҳам ўтиб, компютер орқали олиб-сотиш қилинадиган босқичга тайёрланар экан, биз ўрта асрларнинг бозорларини қуриш билан оворамиз.

Бугун ЎзА агентлиги завқ ва шавқ билан Бухородаги колхоз, кечирасиз дехқон бозорини мадҳ этади. Расмдан хулоса қилиш мумкинки, бундай монументал кўринишга эга бўлган бозор қураётганлар дунёда қандай жараёнлар кетаётганидан хабарсизлар. Дарвоқе, шу йил 26 апрелда “Деҳқон бозорлари ва савдо комплексларини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида” номли қарор чиқарган президентимиз ҳам улардан хабарсиз ва бизни Қўқон аравалари даврига судраш ниятида кўринади.