30 December 2010
04:44 -
Ўзбекистон Марказий Банки молиялаштириш фоизларини туширди, бу яхшиликдан эмас
Келаётган йилнинг биринчи кунидан бошлаб Марказий Банк бошқа банкларга бераётган қарзлари учун олинадиган йиллик фойдани 14 дан 12 фоизга туширди. Расмий хабарда билдирилишича, бунинг сабаби - келаси йўл инфляциянинг даражаси 7-9 фоизга чиқиши кутилмоқда.
Молиялаштириш фоизларининг туширилиши қарз олишни арзонлаштиради. Аммо, бу Ўзбекистон молия-иқтисод системасининг яхшиланаётганини эмас, том аксинча, ёмонлашаётганини кўрсатади. Чунки, иқтисод ёмон бўлган учун юридик ва оддий шахслар тарафидан қарз олиш камайган. Шу сабабли қарз учун олинадиган фойда фоизлари туширилмоқда.
Солиштириш учун айтиш керакки, масалан АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв, молиявий инқироз туфайли, 2 йилчадан бери бераётган қарзларидан фойда олиш фоизини 0-0,25 атрофида ушлаб турибди, яъни сал кам фойда олмасдан қарз бермоқда.