30 December 2010
04:00 -
Россиянинг хўжайини Владимир Путин ўз хизматкори президент Медведевни мақтаб қўйди
Бугун Россия ҳукуматининг 2010 йил натижалари бўйича ўтказилган мажлисида Бош вазир Владимир Путин мамлакат президенти Дмитрий Медведевни ўзи билан бир командада яхши ишлагани учун мақтаб ўтди.
Айни замонда, Путин ҳукумат ва президент маҳкамаси баъзи масалалар бўйича турли нуқтаи назарларга эга эканликларини ҳам таъкидлаган.
Маълумки, “Ҳаракат” агентлигининг экспертлари Путин ва Медведев ўртасидаги баъзи масалаларга ёндошишдаги фарқни Медвев Путиннинг югурдаги эмас, балки, мустақил шахс эканлигини кўрсатиш учун қилинган сиёсий ўйинлар деб бахолашган эди.
Путин бугунги маслижда Медведевни намойишкорона, худди елкасига қоқаётгандек қилиб мақтаб қўйиши ҳам “Ҳаракат”нинг фикрини, яъни Россия президенти иккинчи даражали шахсга айлантирилганини тасдиқлайди.