30 December 2010
01:19 - Онаси томонидан армани Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири этиб тайинланди
Президентнинг кечаги Фармони билан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири сифатида ишлаб келган Элёр Ғаниев мамлакат Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. Шу пайтга қадар бу лавозимда ўтирган Владимир Норов эса унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланибди.

Элёр Ғаниев аввалги вазирликни бошқарганида ҳам Бош вазир ўринбосари эди, унинг бу мавқеи ҳозирги лавозимида ҳам сақланиб қолибди. Шахслар лавозим учунмас, лавозимлар амалдор учун хизмат қиладиган Ўзбекистондаги бу кадр ўзгаришида ҳар доимгидек мантиқ топиш мушкул.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири этиб Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Галина Саидова тайинланган. Бу русийзабон аёл кўп йиллар мамлакатда макроиқтисодиёт соҳасини бошқарган. Онаси томонидан армани бўлган Элёр Ғаниев эса 2005 йили қисқа муддат Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.

Мамлакатнинг ташқи ишлар вазири ўзгартирилгани ҳақида давлатнинг расмий ахборат агентлиги ЎзА ва вазирликнинг "Жаҳон" ахборот агентлиги ҳалигача хабар тарқатгани йўқ. Ваҳоланки, президент Ислoм Кaрим Oлий Мaжлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган "Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси" номли нутқида хабарчиликни ҳам модернизация этишга ваъда берганди, дейди мухбиримиз.