25 December 2010
20:18 - Покистонда ўлимчи террорист ўзини портлатти, 40 киши ҳалок бўлди
Халқаро ташкилотларнинг инсонпарварлик ёрдаминида олиш учун навбатда турганлар ичида ўзини-ўзи портлатган террорист камида 40 кишининг ҳалок бўлишига сабабчи бўлди, дейилади Reuters агентлигининг Покистон ҳукумати расмийларига асосланиб тарқатган хабарида. Теракт Покистоннинг Афғонистон билан чегарасига яқин бўлган Бажаур минтақасида юз берган. Террористнинг эркак ёки аёллиги хабарда айтилмаса ҳам, унинг боши бурқа билан бекитилгани билдирилади.

Инсонпарварлик ёрдамини олаётган оддий одамларни ўлдиришнинг маъноси нима деган саволга биттагина жавоб бор, дейди мухбиримиз: мусулмон террорист ва уни тайёрлаганлар инсонпарварлик ёрдами Ғарбдан келаётганидан дарғазаблар.